Жамият | 13:58 / 14.11.2018
22543
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ипак Йўли Банки» VISA Electron ва VISA Exchange конверсион карталарини мутлақо текин тақдим этмоқда!

Таклиф этилган энг яхши нарсалар орасидан зўрини танлаб олиш осон иш эмас. Пластик карталар масаласида ҳам шундай — ахир улар сизнинг молиявий даражангизни кўрсатиб беради.

Карта танлови — олдингизга қўйган мақсадингизга боғлиқ. Кимдир картани фақат савдо-харажатлар йўлида қўлласа, кимдир учун карта — йирик миқдордаги маблағлар учун «сейф» вазифасини ўтайди. Айримларга эса карта маош «манзили» сифатидагина хизмат қилади.

Ҳар қандай дид соҳиблари учун мос келадиган махсус тарифли VISA карталари «гулдастаси»ни таклиф этамиз!

Electron, Exchange, Classic ва бошқалар — ўз қулайлиги, амалда қўллаш соддалиги билан эътиборга лойиқ!

Gold ва Platinum – ўзининг юқори даражасига урғу беришни истаганлар, кўпчилик орасидан ажралиб туришни хоҳлаганлар учун!

«Ипак йўли» банки VISA Electron ва VISA Exchange конверсион карталарини МУТЛАҚО БEПУЛ тақдим этаётганидан хабарингиз борми?

Унда шахсий картангизни олиш учун паспортингиз билан «Ипак Йўли» банкининг ўзингизга яқин бўлган филиалига ҳозироқ йўл олинг!

Олдинда сизни қулай тўловлар ва антиқа саёҳатлар кутмоқда! Қониқарсиз хизматлардан ва тўлов карталари учун чексиз навбатлардан ўзингизни озод этинг!

  • VISA карта учун қўшимча ҳақ тўлашдан чарчадингизми?
  • Оддий картани бир неча кун кутишни хоҳламайсизми?
  • Кўнглингиз сифатли хизмат тусайдими?

«Ипак Йўли» банки сизни ҳурмат-иззат, қулай ва тезкор хизматлари билан хурсанд этади! Ва албатта, кўп кутилган VISA карталари учун тарифлар нархи тушиши байрам устига шодиёна бўлди!

«Ипак Йўли» банкининг фақат Сизгагина хос, имижингизга муносиб картасини танланг!

Ҳаммаси сиз кутганингиздек! Биз мижозларимизнинг хоҳишларини четда қолдиролмаймиз ва VISA карталари тарифларини пасайтиришга эришдик!

Ҳа, VISA Electron ва VISA Exchange'ни энди бепул олишингиз мумкин!

Илгари 20$ суғурта депозити икки баробар қисқартирилди. Энди бор-йўғи 10$!

VISA Classic

Картани очиш 40 минг сўмгача арзонлаштирилди! 100$ суғурта депозити эса икки баробар қисқартирилди — 50$ гача.

VISA Gold

Картани 100 минг сўм эвазига қўлга киритишингиз мумкин! Суғурта депозити: 250$ ўрнига 70$! Ойлик абонент тўлови — 1.99 доллар.

VISA Platinum

Энди картани 150 минг сўмга олишингиз мумкин! Суғурта депозити қанчага қисқартирилди? Икки? Уч?! Йўқ, беш баробар! Атиги 100$! Ойлик абонент тўлови — 2.99 доллар.

UnionPay (Classic ва Gold) эсдан чиқди деб ўйлайсизми?

Албатта, бу картани VISA карталарга (Electron'дан ташқари) совға сифатида қўлга киритасиз! «Ипак Йўли» банки ҳатто молиявий ишларни ҳам ижобий кайфиятга айлантиради!

Қулай SWIFT ўтказма

Ҳисобингизга пул тушдими? Масалан, кечиккан маошингиз ниҳоят «етиб келди»! Энди уни олиш учун банкка бориш керак... Сиз эса шаҳар ташқарисида дам олишда ёки хизмат сафаридасиз… Хўш, нима қиламиз? Бизда бунинг чораси бор! SWIFT орқали пул жўнатмаларини тўғридан-тўғри Visa картангизга юборинг. Масала ҳал — энди пулларингизни Ер куррасининг исталган бурчагида истаганча сарфланг!

Батафсил маълумотлар учун «Ипак Йўли Банки»га мурожаат қилинг — мутахассисларимиз Сизга ёрдамга тайёр!

Биз Сизни барча филиалларимизда кутиб қоламиз!

Филиаллар рўйхати билан танишиш учун УШБУ ҲАВОЛАни босинг!

«Ипак йўли банки»нинг ахборот хизмати:

Алоқа телефонлари: (78) 140-69-00, (78) 140-78-00

E-mail: info@ipakyulibank.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид