БМТ нацизмнинг улуғланишига қарши резолюцияни қабул қилди
БМТнинг учинчи қўмитаси бир гуруҳ давлатлар томонидан тақдим қилинган, нацизмнинг улуғланишига қарши резолюция лойиҳасини қабул қилди.
Бу ҳужжатни 130 та давлат қўллаб-қувватлаган, АҚШ ва Украина эса қарши овоз берган, 51 та давлат бетарафлик намойиш қилган.
Бундай резолюция 2005 йилдан бери қабул қилинади ва охирги йилларда унга АҚШ ва Украинагина қарши овоз бермоқда.
Лойиҳага Ўзбекистон, Жазоир, Ангола, Арманистон, Бангладеш, Беларусь, Бенин, Боливия, Буркина-Фасо, Бурунди, Венесуэла, Вьетнам, Гайана, Гвинея, Зимбабве, Қозоғистон, Хитой, Конго, КХДР, Кот-д'Ивуар, Куба, Лаос, Мали, Мьянма, Нигер, Нигерия, Никарагуа, Покистан, Россия, Сирия, Судан, Тожикистон, Того, Уганда, МАР, Эритрея, Эфиопия, Жанубий Африка ва Жанубий Судан муаллифлик қилган.
АҚШ вакили эса ўз нутқида “нацизм энг ёмон душман”лигини ва “америкалик аскарлар унга қарши ўзга ерларда кураш олиб борганларини” таъкидлаб ўтган. У қолган давлатларни БМТ қарорига қарши овоз беришга чақирган. Бундан ташқари, америкалик дипломат резолюция “сўз эркинлиги учун” жазолашни таклиф қилаётганини айтган.
Украина вакили ҳам АҚШ вакилининг айтганларини деярли қайтарган ва “резолюция муаллифлари тарихий далиллар билан ўйин қилаётларганини” қўшимча қилган.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024