Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадҳияни мазах қилган ва ўқитувчини дўппослаган 14 ўқувчи иши. Махсус комиссия уларга чора кўрди
27 октябрь куни Тошкент шаҳридаги 236-сонли умумий ўрта таълим мактабда 11-синф ўқувчилари ўқитувчисини калтаклашганди.
Мактабдаги тарих ўқитувчиси Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган вақтда ўқувчилар ҳурматсизлик қилиб, мадҳияни мазах қилишганида, ўқитувчи уларга танбеҳ бериб, уларни тартибга чақирган. Шундан кейин 14 нафар ўқувчи бир бўлиб, ўқитувчини дўппослай бошлаган, ўқитувчи жиддий тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
16 ноябрь куни вояга етмаганлар комиссияси томонидан ушбу масалани кўриб чиқилган, бу ҳолат жиддий муҳокама қилинган.
Комиссия аъзоларидан бири «Kun.uz»га хабар беришича, комиссия аъзолари 14 ўқувчининг барчасини вояга етмаган болалар учун махсус колонияга жўнатиш таклифини билдиришган.
Лекин қонунчиликка кўра, вояга етмаган болаларни дастлаб махсус ҳисобга олмасдан туриб, колонияга жўнатиб бўлмайди.
«Қонунчиликка кўра, бир ҳуқуқбузарлик учун бир чора кўрилади. Бу вазият учун 3та жазо тури бор бўлиб, шундан биттасини танлаш мумкин эди: ота-онасига жарима қўллаш, махсус ҳисобга олиш ва махсус колонияга жўнатиш. Махсус колонияга жўнатиш учун болалар аввал махсус ҳисобга олинган бўлиши керак эди.
Биз жарима жазосини жуда енгил жазо деб топдик. Шунинг учун, уларга нисбатан махсус ҳисобга олиш жазоси берилди. Улар бундан кейин ички ишлар ходимлари назорати остида бўлишади», дея маълумот берди комиссия аъзоларидан бири «Kun.uz»га.
Мавзуга оид
18:32 / 10.06.2026
Йўл талашиб аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди
13:51 / 24.04.2026
Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
10:39 / 11.03.2026