Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Вазирлик матбуот хизмати амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2026 йил 4 ноябрдан бошланишини эслатди.
Таътил 6 календар кун, яъни 9 ноябргача давом этади.
II чорак эса 10 ноябр, таътил эълон қилинганидан кейинги ҳафтанинг сешанба кунидан бошланади.
















