Бугун қўлимга Пешку туман ҳокимининг “Пешкўпахтатозалаш” АЖ раисига ёзган хати келиб тушди. Унда туман ҳокими республика, вилоят ва туман нашрларига 2019 йил учун обуна мавсумини талаб даражасида ташкил этиш учун 20 ноябрга қадар рўйхатдаги газета ва журналларга обунани тўлиқ ташкил қилиш ҳақида кўрсатма берган, деб ёзади ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиев ўзининг Телеграм-каналида.
Олдиндан айримлар учун айтиб қўйиш керакки, хатда ҳеч қандай “тавсия этилади” деган сўзлар ишлатилмаган. Боз устига хатнинг охирида “изоҳ” қисмида қуйидаги бебаҳо битиклар олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйилган:

“Юқоридаги нашрларнинг барчасига 12 ой муддатдан кам бўлмаган ҳолда (яъни йиллик — таҳ.) обуна бўлиш шарт”.
Демак, яққол кўриниб турибдики, гап мажбурий обуна ҳақида кетмоқда.
Мажбурий обуна буюрилган хатда қуйидаги нашрларнинг рўйхати ва обуна сони келтирилган:
“Пешкў овози” — 200
“Бухоронома” — 60
“Маънавият сарчашмаси” — 35
“Қишлоқ ҳаёти” — 20
“Халқ сўзи” — 15
“Овози тоҷик” — 5
“Нурлы Жол” — 5
“Жамият” — 5
“Нуроний” — 5
“Бухоро ёшлари” — 5
“Ёшлар овози” — 5
“Молодёжь Узбекистана” — 5
“Бухарский вестник” — 4
















