Туризм соҳасидаги жиддий тўсиқлар маълум қилинди
2018 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қўмита аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва қатор манфаатдор идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Қайд этилишича, логистика, инфратузилма, меҳмонхонада жой етишмаслиги, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, туризм тармоғи кадрлари салоҳиятини ошириш билан боғлиқ қатор муаммолар 2025 йилгача Ўзбекистонда Туризмни ривожлантириш концепцияси лойиҳасида ўз аксини топган бўлишига қарамай, мамлакат ҳудудларидан, вазирликлар ва идоралардан, жойларда ишлаётган сенаторлардан келаётган материалларни ўрганиш, шунингдек экспертлар сўрови мамлакатда туризм соҳасини барқарор ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қанча қўшимча муаммоларни аниқлаш имконини берди.
Хусусан, Ўзбекистон туристик брендини ташқи бозорларда танитиш бўйича ягона стратегия мавжуд эмас. Кириш визалари бекор қилинганидан кейин туристлар оқими кўпайганлиги туризм билан боғлиқ бюрократик тартиб-таомилларни эркинлаштиришга қаратилган фаолиятни давом эттириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Туризм соҳасида малакали кадрларнинг етишмаслиги – зудлик билан ҳал этилиши зарур бўлган яна бир муаммодир. Таъкидланганидек, бу туризм соҳасида узлуксиз таълимнинг кўп босқичли тизими йўқлиги, эскирган ўқув режалари ва дастурлари қўлланилаётганлиги, таълим жараёнига инновацион технологиялар жорий этиш даражасининг етарли эмаслиги билан изоҳланади. Шу муносабат билан туризм-рекреацион кўринишидаги алоҳида иқтисодий зоналарни ривожлантириш негизида таълим кластерларини шакллантириш, саёҳат индустрияси профессионал иштирокчилари билан биргаликда ўқитиш тизимларини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Мажлисда жойларни банд қилиб қўйишнинг халқаро тизимлари билан интеграциялашувнинг йўқлиги, авиа ва темир йўл чипталарини онлайн харид қилиш тизими йўлга қўйилмаганлиги тармоқни ривожлантириш йўлидаги жиддий тўсиқлардан бири эканлиги таъкидланди. Шу муносабат билан меҳмонхоналар, ресторанларда жойни захира қилиб қўйиш ва банд қилиш бўйича замонавий механизмлар ва технологик ечимларни жорий этиш зарурлиги қайд этилди.
Мажлисда иштирокчилар кўриб чиқилган масала юзасидан аниқ таклифлар бериб, ўз фикрларини билдирди.
Муҳокама якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024