Кокорин ва Мамаев яна 2 ой ҳибсда қолдирилди
Москва шаҳрининг Тверской суди «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаевнинг жиноят иши бўйича терговчилар илтимосномасини қаноатлантириб, уларни яна 2 ой давомида ҳибсда қолдирди.
Суд қарорига кўра, футболчилар 8 февралгача тергов изоляторида ушлаб турилади. Бу қарор ишнинг бошқа иштирокчилари – Кирилл Кокорин ва Александр Протасовицкийга ҳам тааллуқлидир.
Эслатиб ўтамиз, ака-ука Кокоринлар, Мамаев ва Протасовицкий октябрь ойида Москва шаҳри марказида рўй берган 2та жанжал ва муштлашув иши бўйича айбланувчи сифатида иштирок этмоқдалар. Улар мулозим Денис Пак ва ҳайдовчи Виталий Соловчукни дўппослаганликда гумонланмоқда. Жиноят иши «бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик ҳаракатини амалга ошириш» ва «тан жароҳати етказиш» моддалари бўйича очилган.
Мавзуга оид
01:16 / 22.01.2020
Яна Кокорин. «Сочи» уни ижарага олганини эълон қилди, ҳужумчининг ўзи ва Семак бу хабардан ҳайрон
22:10 / 28.09.2019
Қамоқдан чиққан Мамаев «Ростов» билан шартнома имзолади
11:47 / 17.09.2019
Видео: Александр Кокорин ва Павел Мамаев озодликка чиқишди
12:16 / 06.09.2019