UMSнинг янги ва амалдаги абонентлари умумий ҳисобда 1 миллиард сўмга тенг бўлган 23 та пул совринларини ютиб олишлари мумкин.

Фото: UMS

Автомобиль сотиб олиш, тўй қилиш, ўғил ёки қизингиз контрактини тўлаш, уйни таъмирлаш – келаси йилда сизни шунга ўхшаш қандай катта харажатлар кутмоқда? UMS компанияси миллионлар ютиб олиш ва уларни эзгу мақсадларда сарфлашингиз учун имкон бермоқда! Ахир катта ҳажмда пул ютиб, уни хоҳлаган мақсадларда ишлатишингиз мумкин!

UMS мобиль алоқа оператори 2018-йилнинг 5-декабридан 2019-йилнинг      5-февралигача янги ва барча амалдаги абонентлар учун “UMS’дан миллиард!” акциясини ўтказмоқда. Унда 10 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача бўлган 23 та пуллик соврин ўйналмоқда, шунингдек, абонентлар “Silver” тоифасидаги 100 та чиройли рақамларни улаш ҳуқуқларини қўлга киритишлари мумкин. 

Акцияда иштирок этиш шартлари жуда оддий. Акция ўтказилаётган муддатда камида 33 000 сўм ойлик абонент тўловига уланган абонентлар автоматик тарзда акция иштирокчисига айланадилар ва уларга шу онда ютиш учун битта имконият тақдим этилади. Имкониятлар сонини кўпайтириш учун абонентлар 40 000 сўм турадиган «2019 МБ» ёки «2019 дақиқа» махсус тўпламларини улашлари мумкин. Ҳар бир уланган тўплам битта имкониятга тенг.

UMS компаниясининг амалдаги абонентлари ҳам тариф режасидан қатъий назар акция иштирокчисига айланишлари мумкин («UzPass 2000» ва «UzPass 5000» туристик тариф режалари бундан мустасно). Бунинг учун улар ҳам «2019 МБ» ёки «2019 дақиқа» махсус тўпламларини харид қилишлари керак.

Фото: UMS

Акция якунларига кўра абонент тўплаган ҳар бир имкониятга ноёб ID рақам берилади. 2019-йилнинг 12-февраль куни Тошкентнинг йирик савдо марказларидан бирида минглаб одамлар кўз ўнгида акция ғолибларини аниқлаш маросими бўлиб ўтади!

Акция иштирокчилари, шунингдек, «Silver» тоифасидаги 100 та чиройли рақамларни 100% чегирма билан қўлга киритиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин! Рақамлар икки босқичда – 50 таси 9 январь куни, яна 50 таси эса 8 февраль куни ўйналади. Ўйин UMS компаниясининг Facebook тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.