«Олтин тўп» учун овоз беришда мавжуд бўлмаган журналист «иштирок этгани» маълум бўлди
Жорий йилда “Олтин тўп” мукофоти учун овоз берувчи журналистлар рўйхатида бир қатор хатоликлар аниқланди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Аниқланишича, “Пари Сен-Жермен” футболчиси Килиан Мбаппега ўз овозини берган, Комор оролларидан бўлган Абду Бойна исмли журналист аслида мавжуд эмас. Унинг номи билдирилган нашр эса 6 йил аввал ёпиб юборилган.
“Абду Бойна ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Мен бундай журналист бошқа ОАВ номидан кетганда, француз нашри хатосини тушунган бўлардим, бироқ бундай одам мавжуд эмас”, деб айтган Комор ороллари журналистлари уюшмаси президенти Стефан Аҳамади.
Шунингдек, Тринидад ва Тобагодан бўлган аёл журналист Ласана Либурднинг маълум қилишича, ташкилотчилар унинг овозини нотўғри ҳисобга олишган.
Журналистнинг айтишича, у овоз беришда Лионел Мессини 1-ўринга, Антуан Гризманни 5-ўринга қўйган. France Football эълон қилган жадвалда эса бу икки ўйинчи ўрни журналист кўрсатгандек эмас, балки тескари кўрсатилган.
Овоз бериш натижаларига кўра “Олтин тўп” 753 очко тўплаган хорватиялик футболчи Лука Модричга топширилди.
Мавзуга оид
10:50 / 01.11.2024
France Football бош муҳаррири Винисиус нега «Олтин тўп» ютмаганини тушунтирди
15:33 / 30.10.2024
Винисиуснинг фанатлари нафратини Родрининг «адаш»ларига сочишди
16:30 / 29.10.2024
Эгасини топган «Олтин тўп». Ёки «Реал»га нисбатан адолатсизлик қилиндими?
02:55 / 29.10.2024