Иқтисодиёт | 11:00 / 10.12.2018
23091
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Avtoelon.uz билан уйдан ташқарига чиқмай автомобиль сотинг ёки харид қилинг!

Қозоғистоннинг Kolesa Group IT-компанияси Ўзбекистонда уйдан ташқарига чиқмай туриб, автомобиль харид қилиш ёки сотиш имконини берувчи Avtoelon.uz онлайн сервисини ишга туширди.

Avtoelon.uz онлайн сервиси автомобиль, эҳтиёт қисмлар ва махсус техникаларни сотиш ҳамда харид қилиш, шунингдек автохизматларга доир эълонларни жойлаштириш учун мўлжалланган майдондир. Онлайн-сервиснинг қулайлик жиҳатларидан бири шуки, унинг хизматларидан ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, у сотувчининг ҳам, харидорнинг ҳам вақтини тежайди.

Avtoelon.uz лойиҳасининг мақсади – сотувчи ва харидорларни онлайн режимда боғлаш. Android ва iOS платформаларига мобил иловани юклаб олиб, истаган вақтда ундан фойдаланишингиз мумкин.

Эълонлар контенти фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан шакллантирилади. Харидор ва сотувчи орасидаги мулоқот шахсий ёзишмалар бўлимида ёки телефон орқали амалга оширилади. Автосалонлар таклифлари учун махсус бўлим юритилиши кўзда тутилган.

«Колёса» раҳбари Николай Бабешкин Ўзбекистон электрон коммерция фаол ривожланаётгани билан жозибали экани, бундай вақтда турли сервислар ва майдонларнинг пайдо бўлиши IT-бозорнинг ривожланишига туртки беришини таъкидлади.

«Avtoelon.uz фаолияти айни дамда катта ислоҳотларни бошдан кечираётган Ўзбекистонда IT-бозорни ривожлантириш ҳамда мамлакатдаги электрон коммерция улушини оширишга йўналтирилган. Масалан, консерватив Францияга бориб бундай бизнесни йўлга қўйсак, харажатлар ўзини оқламайди. Бу йўналишда йирик бир етакчи бўлмаган Ўзбекистонда бундай бизнесни йўлга қўйиш эса - бошқа гап. Боз устига, биз қардош мамлакатлармиз, шу боис бир-биримиз билан алоқа қилиш осон», - дейди Бабешкин.

Avtoelon.uz ташқаридан қараганда шунчаки эълонлар сайти ё иловасидек кўриниши мумкин. Аслида эса ундаги ҳар бир ҳодиса яхшилаб ўрганилади, ҳар бир мижоз билан алоҳида иш олиб борилади ва ҳар сафар хизматлар янада такомиллаштирилади.

«Харидор шунчаки иловага кириб, машина ёки эҳтиёт қисмлари сотиб олиши мумкин. Барчаси оддий ва айнан шу оддийлик мижозларни жалб қилади ҳамда сервиснинг ўзига хос устувор жиҳатларидан бири ҳисобланади», - дейди Avtoelon.uz минтақавий директори Асан Абдраимов.

Қозоғистонда компания сервислари аллақачон сотувчи ва харидор ўртасидаги энг қулай платформага айланиб улгурган. Avtoelon.uz Ўзбекистонда ҳам шундай марраларни забт этишни ўз олдига мақсад қилган. Бундан ташқари, олдинда амалга оширилиши режалаштирилаётган яна қатор лойиҳалар мавжуд.

Ҳозирнинг ўзидаёқ смартфонингизга Avtoelon.uz иловасини юклаб олинг ва сервиснинг қулай хизматларидан фойдаланинг ҳамда, албатта, ушбу янгиликни дўстларингиз билан бўлишинг!

Сайтимиз: www.avtoelon.uz

Android учун дастуримиз: www.bit.ly/2EjrTQf

iOS учун дастуримиз: www.apple.co/2L418zQ

Реклама ҳуқуқи асосида