Тасаввур қилинг: сиз тадбиркор бўлиб, автомобил сотмоқчисиз. Бунинг учун сифатли мижозлар оқими зарур. Эндиликда тасаввур қилинг: сиз автомобил ишқибозисиз ва aатосалондан янги машина харид қилмоқчисиз. Машина танлаш учун маркаларни, моделларни солиштириб, дилерларнинг таклифларини баҳолашингиз керак.
Avtoelon.uz ҳар ойда 2 миллион сотувчи ва харидорнинг ўзаро алоқага киришишига кўмаклашади. Қидирувни осонлаштириш ва айнан aвтосалонлардан янги aвтомобилларни харид қилишда ёрдам бериш мақсадида, биз янги "Расмий дилерлар" бўлимини ишлаб чиқдик ва ишга туширдик. Янги бўлимнинг аҳамияти шундаки, дилерларга кўплаб манфаатдор мижозларга йўл очиб берамиз. Шу билан бирга, одамларга ўз орзуларини рўёбга чиқариш ва aвтосалондан қулай шартларга эга янги машина сотиб олиш имкониятини тақдим этамиз.
"Расмий дилерлар" бўлимида қандай имкониятлар пайдо бўлди?
Бўлим Ўзбекистондаги расмий дилерлардан янги автомобиллар ҳақидаги барча долзарб маълумотларни бир жойга жамлайди.

Оддий воқеа: мен Самандарман, янги BYD автомобилни орзу қиламан, лекин уни қаердан ва қандай сотиб олишни билмайман. Амаким Avtoelon.uz сайтидан онлайн қидиришни маслаҳат берди. Биринчи эътибор берган нарсам — бош саҳифада янги "Расмий дилерлар" бўлими пайдо бўлгани бўлди. Уни танлаганимда, филтрли қидирув ва қулай дизайндаги эълонлар лентаси очилди. Автомобил ҳақидаги барча маълумотлар, жумладан, қулай сотиб олиш имкониятлари ҳам дарҳол кўзга ташланади. Расмлар каттароқ бўлиб, уларни галереяда осонгина варақлаш мумкин. Ҳаммаси битта лентада: янги автомобиллар, тўлов шартлари бўйича турли таклифлар. Диванда бемалол ўтириб, чой ичганча нархларни солиштириб, ўзига мос вариантни танлаш мумкин.
Янги автомобилнинг эълон карточкаси қандай кўринишга эга?
1. Ёнилғи тури, привод, мавжуд ранглар ва узатмалар қутиси хусусиятлари.
2. Жиҳозланиш даражалари ҳақида маълумот.
3. Айнан шу моделни сотадиган барча автосалонлар (Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан).
4. Ойлик тўлов ҳисоблагичи.
Ойлик тўлов ҳисоблагичи — бу янги имконият, шу жумладан aвтодилерлар учун ҳам. Ҳисоблагич ариза топшириш шакли билан бирлаштирилган. Аризалар тўғридан тўғри менежерга етиб боради.



