Ўзбекистон | 12:35 / 10.12.2018
7969
4 дақиқада ўқилади

Геодезия ва картография ишлари учун - рухсат беришга доир янги тартиб-таомиллар

Фото: Flickr

Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.

Агар илгари “Давгеодезкадастр” қўмитаси рўйхатга олувчи орган бўлган бўлса, энди бу ваколат Давлат геодезия назорати инспекциясига (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) берилди. Рухсат бериш тартиб-таомилидан ўтиш тартиби эса 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб амалга киритилади.
 
Рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор геодезия ва (ёки) картография ишларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат ҳисобланади (амал қилиш муддати чекланмайди).  У фақат ушбу фаолият турига тўлиқ ёхуд алоҳида иш турларига лицензияга эга юридик шахсларга берилади.

Рўйхатга олинадиган фаолият турлари 

Қуйидаги давлат ва махсус аҳамиятга молик иш турлари учун рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор зарур:

Шунингдек, рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни расмийлаштириш  зарур бўлмаган ишлар ҳам кўрсатилган.
 
Рўйхатга олиш учун ҳужжатлар
 
Қарорни олиш учун ариза берувчи Инспекцияга белгиланган шакл бўйича ариза тақдим этиши ва қуйидагиларни илова қилиши зарур:

•    аризанинг кўриб чиқилиши учун йиғимни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Бунда давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ишларни рўйхатга олиш бепул амалга оширилади;
•    геодезия ва картография ишларини бажаришга техник лойиҳа (дастур).
 
Ҳужжатлар ЯИДХП, Инспекциянинг веб-сайти ҳамда бошқа электрон тизимлар орқали тақдим этилган тақдирда улар ариза берувчининг ЭРИ билан тасдиқланади. Инспекция хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги маълумотларни “Электрон ҳукумат” тизимининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базасидан мустақил равишда олади.
 
Аризани кўриб чиқиш чоғида Инспекция техлойиҳаларни экспертизадан ўтказади ва эксперт хулосасини расмийлаштиради. Агар у ижобий бўлса - рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни берадилар. Ариза тақдим этишдан қарор беришгача бўлган барча тартиб-таомил, жумладан экспертиза учун 10 иш кунигача бўлган муддат талаб этилади.

Йиғимлар миқдорлари

Аризани кўриб чиқиш учун геодезия ва картография ишларининг смета баҳосидан фоиз ставкасини тўлаш зарур.

Ишларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш учун ЭКИҲнинг 20%и миқдорида йиғим ундирилади.
 
Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ва жавобгарлик
 
Рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорнинг амал қилиши рухсат бериш талаблари ва шартларининг қўпол бузилиши учун тугатилади. Улар жумласига қуйидагилар киради:

•    лицензиясиз фаолият кўрсатиш;
•    давлат ва маъмурий чегараларни картографик материалларда нотўғри кўрсатиш;
•    аввал бажарилган ишлар бўйича материаллар ва маълумотларнинг Давлат картография-геодезия фондида йиғилиши лозим бўлганларини ушбу ишлар тугагандан кейин 3 ой ичида Инспекцияга тақдим этмаслик.
•    махфий картографик материаллар ва геодезик маълумотларни кўпайтириш ва бошқа ташкилотларга бериш тартибига амал қилмаслик.
 
Лицензиясиз ва рухсат берувчи ҳужжатларсиз геодезия ва картография ишларини амалга ошириш учун юридик шахслар МЖТКнинг 165-моддасига биноан жарима кўринишида маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
 
Ҳужжат 1.03.2019 йилдан кучга киради.

Мавзуга оид