Олийгоҳ ўзини ўзи молиялаштиради, унинг қошида ўрта бўғин кадрлари учун техникум ҳам бўлади.

Бу ҳақда 14 апрел куни урбанизация мавзусидаги президент селекторида маълум қилинди.

Шунингдек, архитектор, лойиҳачи ва урбанистика соҳаси учун биринчи креатив парк Тошкент шаҳрида ташкил этилиши кутилмоқда. Бундай креатив паркларни ҳудудларда ҳам барпо этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев соҳа ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглади. Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилди.