Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Туркияга Сурия бўйича эслатма билан чиқди
Пентагон вакили Шон Робертсоннинг маълум қилишича, Сурия шимоли-шарқидаги турк ҳарбийларининг бир томонлама ҳаракатлари «қабул қилиниши мумкин эмас». Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Робертсон қайд этишича, Суриянинг бу қисмидаги ҳарбий ҳаракатлар Қўшма Штатлар вакилларига таъсир қилиши мумкин.
«АҚШ вакиллари у ерда [Сурия шимоли-шарқида] ёки яқин жойларда бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, [бир томонлама ҳаракатлар] жиддий ташвиш келтириб чиқаряпти. Бизнинг фикрча, бундай ҳар қандай ҳаракатларни қабул қилиб бўлмайди», - дея маълум қилди Робертсон.
Шунингдек, унинг эслатишича, Суриянинг бу қисмида ҳозирги вақтда террорчилик ташкилотлари вакиллари билан кураш олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Қора денгизда ҳарбий база қуришни бошлаганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:46 / 10.07.2026