Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек Миллий академик драма театрида Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди
2018 йил 12 декабрь куни Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Чингиз Айтматов кўчасида ўрнатилган адиб сиймоси акс этган ёдгорлик – барельефнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Чингиз Айтматов ёдгорлиги – барельефи атрофида давлат ва жамоат арбоблари, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси, Фанлар академияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Қирғиз миллий-маданий маркази фаоллари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият ва санъат намояндалари, адабиёт соҳаси вакиллари, ижодкор зиёлилар, Ташқи ишлар вазирлиги, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва кенг жамоатчилик вакиллари тўпланади.


Тантанали тадбирни Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов қисқача кириш сўзи билан очди. Илк сўз Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовга берилди.
— Бугун биз буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов ёдгорлиги – барельефининг тантанали очилиш маросимига йиғилдик, — деди А. Абдувоҳидов. — Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги азалий дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда. Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар икки мамлакатнинг тараққиётига хизмат қилмоқда.
Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовнинг ёдгорлиги – барельефини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саидов, Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири ўринбосари Бақытбек Секимовлар очди.


Бундан ташқари, Ўзбек Миллий академик драма театрида Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.

Театр фойесининг марказий қисмига “Чингиз Айтматов ижодидан намуналар” номли стенд ўрнатилиб, адибнинг Ўзбекистонда чоп этилган асарлари, турли йилларда адиб ҳақида ёзилган китоблар, Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорига асосан адибнинг 90 йиллигига бағишлаб нашрдан чиқарилган китоблар, ушбу сана муносабати билан жойларда ўтказилган тадбирлар, “Чингиз Айтматов ва ўзбек адабиёти” мавзусида илмий конференция, Тошкент шаҳридаги кўчага номи берилиши, асарлари асосида фильмлар, спектакллар саҳналаштирилиши акс эттирилган суратлардан иборат кўргазмаси ташкил этилди.


Саҳнада ўрнатилган улкан мониторда “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов 90 ёшда” лавҳаси, таниқли ижодкорларнинг у киши ҳақида айтган сўзлари акс этди.
Ижодий кеча давомида “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан суратга олинган “Икки элнинг суюкли фарзанди” ҳужжатли фильми, Чингиз Айтматовнинг “Жамила”, “Оқ Кема” қиссалари асосида саҳналаштирилган спектакллардан парчалар, санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Мавзуга оид
20:00 / 16.08.2025
“Кассандра тамғаси” – туғилмасидан ёвузликка ҳукм этилганлар
14:25 / 08.10.2023
«Қулаётган тоғлар» – табиатнинг қулаб бораётгани ҳақида роман
15:13 / 04.03.2023
“Соҳил ёқалаб чопаётган олапар” — сабрни сайқаллайдиган асар
18:34 / 29.10.2022