Спорт | 21:58 / 14.12.2018
14661
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голини «Барселона» футболчиси урди

Фото: AFP

«Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Франциялик футболчи гуруҳ босқичининг 6-турида «Тоттенҳэм» (1:1) дарвозасини ишғол қилган эди.

Дембеле УЕФА сайтида ўтказилган сўровномада «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала, «Лион» яримҳимоячиси Набил Фекир ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Санени ортда қолдирди.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид