Жаҳон | 09:44 / 15.12.2018
56481
2 дақиқада ўқилади

«Ҳар доим пул етишмайди». Кремль Қодировнинг баёнотига муносабат билдирди

Фото: Станислав Красильников / ТАСС

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг пул йўқлиги ва минтақага ҳаддан ташқари эътибор берилиши ҳақидаги баёноти оддий ҳолат саналади. Бу ҳақда 14 декабрь, жума куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди, деб ёзмоқда РБК.

«Давлат раҳбари билан суҳбатда бўладиган минтақа раҳбарлари кўпинча ўз субъектлари ҳудудидаги у ёки бу объектларни молиялаштириш ҳажмини ошириш зарурлиги ҳақидаги масалани кўтарадилар. Худди шу нарса Чеченистон Республикасида ҳам кузатилмоқда, бу ривожланишнинг оддий ҳолати. Ҳар доим пул етишмайди», - дея маълум қилди Песков.

Дмитрий Песков
Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров халақит бермаслик ва кўпроқ пул ажратишни сўраганди.

Қодиров Шимолий Кавказни ривожлантириш бўйича Федерал мақсадли дастурни бажариш самарадорлигига оид Ҳисоб палатасининг ҳисоботига муносабат билдириб, пул етишмовчилиги ва минтақага ҳаддан ташқари катта эътибор қаратиш унга кўпроқ нарсага эришишга тўсқинлик қилганини айтди.

Қодиров сўнгги 11 йил ичида қандай катта ютуқларга эришиш имкони бўлгани ҳақидаги саволга жавоб бериб, ишонч билан шундай деди: «Албатта, қилишимиз мумкин эди». Минтақа раҳбарининг билдиришича, республикага катта муваффақиятларга эришиш учун кўпроқ пул керак.

Мавзуга оид