Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг хабар қилишича, маҳкама гаражларни бузиб ташлаш билан боғлиқ барча шикоятларни назорат остига олади. Бу ҳақда у чоршанба куни халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.
Йўлдошевнинг таъкидлашича, Бош прокуратура маҳкамага келиб тушаётган, бузиб ташланган гаражлар эгалари томонидан шикоятларнинг ўтиши жараёнини текширади.
Шунингдек, унинг кўрсатишича, гаражлар эгалари фойдасига чиқарилган барча суд қарорлари маҳаллий ҳокимият томонидан мажбурий бажарилиши керак.
«Суд давлат органлари фаолиятида юз берган у ёки бу қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан ўз муносабатини билдиришга ваколатли. Суднинг тегишли қарори давлат органлари томонидан мажбурий тарзда кўриб чиқилиши керак, прокуратура ҳам бу ҳолатда истисно эмас», - дейди Йўлдошев.
Тошкентда гаражларни оммавий равишда бузиш 2013 йилда пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг қарорига асосан бошланган, бу аҳоли ўртасида норозилик келтириб чиқарди. Расмийлар қарор бекор қилинишигача 10 мингдан зиёд гаражни бузишга улгурди. Эслатиб ўтамиз, ўшанда прокуратура протест киритган.

















