Миллий кинология марказининг асосий вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказининг умумий чекланган штатлар сони 65 нафар кишидан иборат янгиланган ташкилий тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази, ҳудудий бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси хизмат итларини кунлик овқатлантириш рацион нормалари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази, ҳудудий бошқармалари ва “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси хизмат итларини умумий овқатлантириш рационига қўшимча кунлик нормалар;
божхона постлари хизмат итларини кунлик овқатлантириш учун компенсация тўловларининг ставкалари тасдиқланди.
Қуйидагилар:
Миллий кинология маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланиши;
Миллий кинология маркази Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий кинология маркази мақомига эга бўлиб, шартнома асосида кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар кинология хизматлари учун хизмат итларини танлаш, сотиб олиш, кўпайтириш ва парваришлаш, ўргатиш ҳуқуқига эга эканлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси зарур ҳолларда, Миллий кинология марказининг ташкилий-штат тузилмасига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинган.
Қуйидагилар Миллий кинология маркази фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланди:
турли йўналишлар бўйича хизматга яроқли зотдор хизмат итларини танлаш, сотиб олиш ва парваришлашнинг самарали тизимини яратиш;
малакали кинологлар тайёрлаш ва хизмат итларини гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқдори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, шунингдек, қидирув-қутқарув, ҳимоя-қоровул, из қидирув хизмати, террорчиликка қарши ва бошқа операцияларда иштирок этиш йўналишлари бўйича тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ушбу йўналишдаги жамоат ташкилотлари ҳамда кинология хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик дастурлари доирасида зотдор хизмат итларини кўпайтириш, сотиб олиш, сотиш
ва алмашиш;
божхона органлари кинологларининг фаолияти ва хизмат итларидан фойдаланиш натижадорлигини уларнинг олдига қўйилган вазифаларни бажаришида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни аниқлаш, келгусида бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида доимий ва ҳар томонлама мониторинг қилиб бориш;
кинология хизмати соҳасида халқаро ва миллий кўргазмалар, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳамда уларда иштирок этиш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига:
божхона органлари хизмат итлари учун қуруқ озуқа ва ишчанлик хусусиятлари юқори бўлган итларни хориждан сотиб олиш шартномаларини белгиланган тартибда тузиш;
хорижий давлатлар кинология хизматларининг буюртманомаларига асосан хизмат итларини тегишли равишда тайёрлаш ва сотиш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига хизматга яроқсиз итларни белгиланган тартибда сотиш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг итларини умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича шартнома асосида тайёрлаш хизматларини кўрсатиш;
белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган хизмат итларини кинологларга беғараз асосда бериш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг буюртманомалари бўйича кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, хизмат итларини танлаш, сотиб олиш, кўпайтириш, парваришлаш ва ўргатиш тадбирларини шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилди.
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомасига асосан ишлаб чиқариладиган автотранспорт воситаси тегишли даражада жиҳозланишини назарда тутган ҳолда, хизмат итларини ташиш учун мўлжалланган 32 дона махсус автотранспорт воситаси сотилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024