Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов Янги йил олди базмида иштирок этиб, набираси билан туркман, инглиз ва немис тилида ёзган ўз қўшиғини куйлади. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» портали хабар берди. 

Порталнинг маълум қилишича, Бердимуҳамедов мунтазам равишда ўзи қўшиқ ёзади ва бошқа ижрочиларнинг қўшиқларини куйлаб туради. Таъкидланишича, қўшиқлар мусиқасини унинг набираси Каримгули басталайди. 

Бобо-набира дуэти аввал рэп усулида, Жастин Тимберлейк ижодидан ва ватан ҳақидаги қўшиқларни ижро этган. Бундан ташқари, Туркманистон президенти бир ўзи ҳам қўшиқлар куйлаб туради.