“RASH-MILK” кластер услуби: Президент қарорларини тўлиқ амалга ошириб, самарага эришаётган корхона ҳақида
Айни пайт юртимизда мазкур корхона маҳсулотлари кириб бормаган хонадон кам топилса керак. Табиий, маҳаллий тоза сутдан тайёрланган, сифатли ва мазали “RASH-MILK” бренди остидаги маҳсулотлар, Ўзбекистон ва қўшни давлатларда жуда машҳур.
Корхона бугунги кундаги ҳолатига ўз-ўзидан эришиб қолгани йўқ. 2003 йилда тадбиркорлар Анваржон Шукуров ҳамда Раҳмиддин Мирзаевлар “RASH-MILK” МЧЖга асос солганларида халқ ишончига кириш йўлида бел боғлаб, ўзни аямай меҳнат қилишни ният қилган эдилар. Машаққатли ҳаракатлар тез орада ўз мевасини бера бошлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга, жумладан Бўз туманига ташрифи давомида, тадбиркорликка кенг йўл очиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологиялар олиб кириш зарурлиги, чет элдан келаётган экспорт товарларга рақобатбардош маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги сўзлари, қишлоқ хўжалиги ва саноатда кластер усулидан фойдаланиш, иш ўринларини кўпайтириш ҳақидаги маслаҳатлари “RASH-MILK” жамиятида ҳам янги даврни бошлаб берди.
Андижон вилоятининг Бўз туманида фаолият юритаётган корхона қошида наслли чорвачилик хўжалиги ташкил этилган бўлиб, унда Германия давлатидан келтирилган зотдор қорамоллар парваришланмоқда. Кўриб турганингиздек, жамият ўз хўжалигида етиштирилаётган сут хомашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ҳолатига келтиряпти. Жамият бу билан чекланиб қолмади. Импорт ҳажмини янада озайтириш мақсадида сутни қайта ишлаб қадоқлашда ишлатиладиган керакли идишларни ҳам ўзида ишлаб чиқармоқда. Бир сўз билан айтганда “RASH-MILK” корхонасида қорамолларни парваришлаш, сут хомашёсини олишдан тортиб, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча босқични ўзида мужассам этган кластер усули жорий этилган.
Энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган сутни қайта ишлаш заводида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг аксарияти ёшлар. Корхонада 200 нафардан зиёд йигит ва қизлар иш билан таъминланган. 40 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқараётган корхона кунига 150 тоннадан ортиқ сутни қайта ишлашга қодир.
“RASH-MILK” корхонасида бўлиб, маскандаги иш жараёнини кузатдик. “RASH-MILK” чорва хўжалигидаги қорамоллар парвариши, сутни заводга келтириш, узоқ тизим ва конвейерли жараёндан сўнг тайёр маҳсулот чиқаришгача бўлган иш кўлами давлат стандартлари талабларига мос равишда олиб борилади.
Тозалик ва покизаликка берилган катта эътибор, маҳсулотларни фақат табиий хом ашёдан фойдаланган ҳолда тайёрланиши корхонанинг кундан-кунга мижозлари кўпайишига асос бўлмоқда.
Дарҳақиқат, Бўз туманидаги “RASH-MILK” жамияти давлат раҳбарининг бугунги талабига мос равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, юрт фаровонлигига салмоқли ҳисса қўшаётган корхоналардандир.
Элмурод Эрматов тайёрлади
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:40 / 17.08.2024
Малайзия Ўзбекистонда сут маҳсулотлари ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариши мумкин
17:32 / 22.05.2024
Сут етиштирувчи тадбиркорлар нимадан хавотирда?
09:25 / 12.09.2023
1 январдан давлат боғчаларида болаларга витамин ва минераллар билан бойитилган сут берилиши йўлга қўйилади
17:49 / 14.08.2023