Депутатлар «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасини бошлашди
2018 йил 25 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатда ижтимоий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Мажлисда депутатлар «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.
Рақамли технологиялар даврида фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини қўшимча мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳуқуқларни таъминлашни назарда тутувчи ушбу қонун лойиҳаси шахсий маълумотлар билан ишлаш иштирокчиларининг ўрнатилган меъёр ва қоидаларга риоя этишини таъминлаш, фуқароларга ўз шахсий маълумотлари устидан назорат қилиш бўйича кенг имкониятлар яратишга ёрдам беради.
Шунингдек, шахсий маълумотларни халқаро узатишини соддалаштиради ҳамда қаерда қайта ишланишидан қатъи назар, фуқаролар маълумотлари ҳимоясини таъминлаш кафолатларини яратади.
Фуқароларга зарар келтириши мумкин бўлган, шу жумладан, уларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги бўйича ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олишга кўмаклашади.
Муҳокамалар чоғида депутатлар Ўзбекистон тарихида инсоннинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини муҳофазалаш борасида янги босқични бошлаб берадиган ушбу қонун лойиҳаси муҳим ва зарур ҳужжат бўлишини таъкидладилар. Аммо у сўз ва фикр эркинлиги чекланишига олиб келмаслиги зарурлигини қайд этдилар.
Мавзуга оид
19:08 / 25.10.2024
Сайловда 1 миллиондан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
20:25 / 23.07.2024
Хориждаги маҳкум ўзбекистонликлар жазони ватанида давом эттириши мумкинлиги белгиланмоқда
19:14 / 23.07.2024
Ўзбекистонда “тренингчи”лар фаолияти тартибга солинади
14:10 / 09.07.2024