Бугун оқшом Telegram`даги расмий каналимизда чироқ ўчган хонадонларда бизни ўқиётган муштарийларимиздан чироқ йўқлигини билдирувчи суратларни манзил кўрсатган ҳолда юборишини сўрадик.
Қуйидагилар – 29 декабрь куни соат 19:30 – 21:30 оралиғида Kun.uz мурожаатлар қутисига келиб тушган суратларнинг бир қисми. Икки соат оралиғида юздан ортиқ суратлар ва мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти мазмун жиҳатдан бир-бирини такрорлайди. Биз уларнинг айримларини чоп этиш билан кифояланмоқдамиз.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ шаҳарчасидан:
«Шаҳарчамизда свет – энг катта муаммолардан бири»
Хўжаобод тумани, «Чимбулоқ» МФЙдан:
«Свет ўчди, лекин газ келди. Шу МФЙ туманда энг кўп тадбиркорлар фаолият олиб борадиган ҳудуд. Трикотаж йўналишида. Енгил саноат».
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
Чуст тумани, Каркидон шаҳарчасидан:
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Музработ тумани, Янги Диёр маҳалласидан:
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
Қувасой шаҳри, Оқтош қишлоғи, «Боғбон» МФЙдан:
Олтиариқ тумани, Тинчлик шаҳарчасидан:
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
Жиззах шаҳридан:
«Шаҳарда кам ўчяпти лекин. Ҳозир электр бор; ўчса, вариантлар ҳам бор :)».
Кўплаб мактубларга деярли бир хил – қоронғиликда олинган мана бунга ўхшаш суратлар илова қилинган:
СУРАТСИЗ ЙЎЛЛАНГАН БАЪЗИ МАКТУБЛАР Наманган вилояти, Уйчи туманидан:
«Суратга олиш шарт эмас, лекин газ ўчганига яраша, свет ёқиб беришса бўлади-ку».
Наманган вилояти, Поп тумани, Ғурумсарой қишлоғидан:
«2 ҳафтадан бери тинмай свет ўчмоқда. Нима сабабданлигини билмаймиз. Электросетга телефон қилсак, телефони ишламайди».
Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Файзиобод қишлоғидан:
«Мана, 10 кундан бери 4-5 соатлаб ўчмоқда. 1-2 соат ёнса, 4-5 соат ўчик бўлади».
Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Гулшан қишлоғидан:
«2 ҳафта олдин бизда свет узлуксиз берилди. Аввалига хурсанд бўлдик, кейин билсак, текширув бор экан Тошкентдан. Ҳозир ўчирмаганларини ҳам бир қилиб, жуда кўп ўчиряпти. 1 соат электр бўлса, 2-3 соатлаб йўқ бўлиб кетади.
Андижон шаҳри, «Хурсандлик» МФЙ, Тинчлик кўчасидан:
«Умумий стандарт бўйича 220 вольт бўлиши керак, бизда – 135 вольт. Электр ускуналаридан фойдалана олмаймиз. Оилада оддий кир ювиш ҳам муаммо. Кумуш қиш эмас, азобли қиш».
Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Ўқчи қишлоғидан:
«Электр узилгандан сўнг алоқа сигнали бутунлай йўқолади (Ucell операторида). «Андижон» телерадиоканалида «Туманингизда электр узилишлари кузатилса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг», деб жар солишмоқда. Лекин бир суткада 7-8 соат чироқ йўқ. Қўнғироқ қилсак, доимий равишда «Абонент банд» деган овозни эшитавериб, қўнғироқ қилмайдиган бўлиб кетдик.
Трансформаторларнинг қизиб кетиши масаласига келадиган бўлсак, шунча аҳоли тирик гувоҳ: 1 декабрдан 18 декабргача 1 сония ҳам ток узилмади. Барчамиз хурсанд, буёғига яхши яшаймиз, деб ўйлагандик. Лекин 19 декабрдан бошлаб узилишлар эски ҳолига қайтди. 18 кун қандай овқат еётганимизни билиб яшадик (ҳар доим кечки овқат пайтида ток йўқ!»
Сизлардан умид қилиб ушбу хабарни ёзяпман. Байрам муборак!»
Манзил кўрсатилмаган хат: «Чироқ йўқ бўлса, расмга олиб юборинглар, дебсизлар. Одатда туманда чироқ бўлмаса, антенналар ҳам ишламайди. Яъни ўша ҳудуддан маълумот келиши - 50/50».