Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
325 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси аниқланди
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Бош прокуратура хабарига кўра, Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги фуқаро Э.Ҳ. маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган.
Натижада фуқаро 325,4 млн сўмлик электр энергиясини яширин равишда талон-торож қилган.
Ҳолат бўйича Э.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
07:51 / 07.02.2025
Январда қарийб 18 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
15:26 / 11.11.2024
Газлашмаган ҳовлиларга свет учун чегирма бериш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди
15:50 / 21.10.2024