Газлашмаган ҳовлиларга свет учун чегирма бериш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди. Kun.uz вазирликдан олган маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.
Ўзбекистонда табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда аҳолига электр энергияси учун тўлов қилишда енгиллик яратишга қаратилган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Kun.uz саволига жавобан Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳужжат лойиҳаси айни пайтда тегишли ташкилотларга юборилган.
Бу янгилик ҳақида бундан бир ой олдин энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Лолазор” подкастидаги чиқишида айтиб ўтганди. У газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электр энергия тарифларига 50 фоизлик чегирма бериш бўйича топшириқ бўлганини таъкидлаган.
“Айни пайтда кўп қаватли уйлар учун [газлаштирилмаган] электр энергиясига 50 фоиз чегирма амал қилади. Биз газлашмаган ҳовлили хонадонларга нисбатан ҳам буни қўллаш бўйича топшириқ олганмиз. Чегирма уларга ҳам 50 фоиз бўлади. Бу бўйича тегишли вазирликлар билан ишлаяпмиз. Шунингдек, саноат корхоналарига ҳам юкламага қараб оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўллаш режалаштириляпти”, – деганди вазир.
Мавзуга оид
17:02 / 28.11.2024
«Кафолатланмаган тадбиркорлар». Пойтахтдаги юзлаб корхоналар газдан узиб қўйилди
20:03 / 22.11.2024
Газ қазиб олишнинг қисқариши 2 млрд кубга яқинлашди, нефт ва бензин ишлаб чиқариш ҳам камайиб боряпти
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
10:56 / 20.11.2024