Бугун, 2019 йил 1 январдан бошлаб бир қатор қонун ҳужжатлари ва улардаги нормалар кучга кирди. Уларнинг айримлари билан қуйида қисқача таништириб ўтамиз.
1. Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланган ва Президент томонидан 2018 йил 3 июл куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усулидир.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.
Маълумотларга кўра, собиқ иттифоқ даврида қабул қилинган ва бугунга қадар амалда бўлиб келган 170 дан ортиқ ҳужжатлар мавжуд.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3730-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш, қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш, полимер плёнкали пакетларни олиб кириш тақиқланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига (07.01.2011 №6) 2018 йил
















