Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди.
Бугун, 2 январь тонгида жамоа аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кузатилди.
Видео: Youtube
Видео: Mover
17-маротаба ўтказилаётган Осиё Кубогига 5 январдан старт берилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 7-марта иштирок этади. Эктор Купер мураббийлигидаги жамоа «F» гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония термалари билан айни шу кетма-кетликда баҳс олиб боради. Илк ўйин 9 январь куни Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.



Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис август ойи бошида терма жамоани қабул қилиб олди. Сентябрь-октябрь ойларидаги ФИФА кунла рида Сурия (1:1), Эрон (0:1), КХДР (2:0) ва Қатар (2:0) терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. Ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказган жамоа Ливан (0:0) ва Жанубий Корея (0:4) билан назорат баҳсларида иштирок этди.
Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида Осиё Кубоги олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинида бўлди. Дастлаб, йиғин доирасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилиши белгиланган эди, аммо якунда Эктор Купер бу фикридан қайтгани хабар қилинди. Унинг ўз қарорини ўзгартириши эҳтимолий жароҳатлар пайдо бўлмаслиги омили билан изоҳланди.



















