09:01 / 02.01.2019
7081

Трамп демократлар етакчисига келишув таклиф қилди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп вакиллар палатасидаги демократлар етакчиси Нэнси Пелосига «келишув» таклиф қилди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

Таклиф шу билан боғлиқки, 3 январь, пайшанба куни Пелоси вакиллар палатаси спикерига айланади, сабаби демократлар оралиқ сайловлар якунлари бўйича уни назорат қила бошлайди. Ҳозирги вақтда тасдиқланмаган бюджет туфайли АҚШнинг бир қатор федерал муассасалари ёпиқ турибди. Бюджет бўйича овоз беришдаги асосий келишмовчилик Трампнинг лойиҳаси - АҚШ ва Мексика чегарасида девор қуришни молиялаштириш масаласи бўлди.

«Чегаралар хавфсизлиги, девор «масаласи» ва шатдаун - Нэнси Пелоси спикер сифатида ўз ишини бошлашни хоҳламайдиган нарсалар! Келинг, келишувга эришамиз?» - дея ёзган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп 2018 йилни «тарихий ютуқлар» йили деб атаганди.

Top