Туркманистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арсланмурат Аманов зарба берган тўпнинг тезлиги соатига 113 километрга етди. Бу ҳақда alkass телеканали ўзининг твиттер-аккаунтида хабар берди.

Аманов Япония терма жамоасига қарши Осиё Кубогининг 1-тур ўйинида гол уришга муваффақ бўлди.

«Бухоро» футболчиси 26-дақиқада Япония терма жамоаси дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Осиё Кубоги доирасида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Уммон термасига қарши майдонга чиқади.