Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Трамп билан иккинчи учрашувнинг мақсадини айтди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг умид билдиришича, АҚШ президенти Дональд Трамп билан иккинчи учрашув вақтида жаҳон ҳамжамияти томонидан маъқулланадиган натижаларга эришилади. КХДР раҳбарининг сўзлари «Синьхуа» томонидан келтирилган.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашув давомида шундай баёнот берган.
Шимолий Корея етакчисининг таъкидлашича, КХДР ярим оролни ядросизлантириш бўйича ишларни давом эттиради.
«[Шимолий Корея] КХДР - АҚШ иккинчи саммити давомида халқаро ҳамжамият томонидан маъқулланадиган натижаларга эришиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширади», - дея қўшимча қилиб ўтган Ким Чен Ин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Хитойга ким билан келгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026