Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макгрегор Нурмагомедовга ўзаро жанг вақтида нима ҳақида айтгани маълум бўлди
Фото: John Locher / AP
Аралаш йўналиш бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор Instagram’даги ўз аккаунтида Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга ўзаро баҳс пайтида нима ҳақда гапирганини айтиб ўтди.
Макгрегор видео эълон қилди, унда америкалик боксчи Пол Малиньяжини шикоят қилишни тўхтатишга чақирди. «Мен Ҳабибга ҳам учинчи раунд охирида худди шу нарсани айтдим. Шикоят қилишни тўхтатиш! У ҳар сафар ҳакамга мурожаат қилди. Ҳаттоки, тўртинчи раундда ҳам», - дея қўшимча қилиб ўтди жангчи.
Ирландияликнинг сўзларига кўра, бу унга халақит берган, чунки унда рақибига қараганда ҳакамга мурожаат қилиш учун кўпроқ сабаблар бор эди. «Биринчи раундда ҳакамга мурожаат қилишим керак эди. Ҳабиб оёғимни қарийб тўрт дақиқа давомида ушлаб турди. Ноль фаоллиги билан», - дея таъкидлаб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукава Twitter’да аввалроқ ўзи билан жанг ўтказиш ниятида эканини билдирган Конор Макгрегорга жавоб қайтарганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
18:33 / 15.08.2024