11:04 / 14.01.2019
9575

«Тахтлар ўйини» сўнгги мавсумининг премьераси санаси маълум бўлди

Фото: HBO

«Тахтлар ўйини» машҳур телесериалининг сўнгги мавсуми 14 апрель куни тақдим этилади. Бу ҳақда YouTube’да эълон қилинган сериал тизерида айтилган.

Кадрларда Старклар оиласининг қолган аъзоларини кўриш мумкин.

Тизерда сериал қаҳрамони Винтерфелл ертўласида ўз ҳайкалларини топадилар.

Аввалроқ, «Тахтлар ўйини»дан янги серияларнинг илк кадрлари интернетда тарқаб кетгани маълум бўлганди.

Top