Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бастакор Анор Назаров вафот этди

Фото: Facebook/Anor NAZAROV
Ўзбек мусиқа санъати ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, таниқли бастакор Анор (Анорқул) Назаров бугун, 2019 йилнинг 16 январь куни оғир хасталикдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» хабар берди.
Анорқул Мамадович Назаров 1950 йил 5 июнда Тошкент вилоятининг Бўка туманида таваллуд топган. 1968 йилда М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини тамомлаб, 1968-1985 йилларда А.Навоий номидаги ДАКТ оркестри солисти, 1985-1987 йилларда Тошкент шаҳар мусиқа ансамбллари жамоасининг бош дирижёри, 1986-1996 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпанияси эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри, 1996-2000 йилларда “Ўзбекнаво” гастроль-концерт бирлашмаси бош директори, 2000-2002 йилларда эса бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
Бастакорнинг фаолияти асосан эстрада мусиқа санъати билан бевосита боғлиқ бўлиб, ўзига хос мустақил услубий ижоди билан ажралиб туради. “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” (А.Орипов шеъри), “Ватан азиздир”, “Жон Ўзбекистон” (Ж.Жабборов шеърлари), “Ифтихор” (Х.Шарипов), “Яшнар баҳорим”, “Она юрт” (Б.Бобомурод), “Баркамол авлод”, “Ўзбекистон муштарак” (Й.Оташ), “Гўзал Тошкент”, “Юрт қадри” (Б.Исроилова), “Азиз одамлар” (М.Иброҳимов), “Изҳор” (А.Орипов) каби 120 дан ортиқ қўшиқлари ўзининг жозибадорлиги, она Ватанга бўлган муҳаббат, уни эъзозлаш, асраб авайлаш ва инсонпарварлик руҳи билан суғорилганлиги билан эътиборли.
Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига чуқур таъзия изҳор этади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жазирамадан денгизга: нега Бали, Малдив ва Туркияни танлашади?
Жамият | 17:22 / 18.07.2025
-
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди
Жаҳон | 12:41
-
Юнусободда 5 кгдан ортиқ наркотиклар савдосининг олди олинди
Ўзбекистон | 12:30
-
Франциялик топ-менежер Москва билан бизнес юритяпти
Жаҳон | 12:29
Мавзуга оид

20:13 / 04.07.2025
Бухоро вилояти собиқ ҳокими Дамир Ядгаров вафот этди

17:07 / 12.06.2025
Шавкат Мирзиёев самолёт авиаҳалокати юзасидан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

16:01 / 07.06.2025
Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

16:45 / 28.05.2025