Мудофаа вазирлиги марказий аппарат ҳудудидаги дарахтлар кесилишига изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Мудофаа вазирлиги марказий аппарат ҳудудида дарахтлар кесилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда расмий ахборот билан чиқди.
Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳудудини ободонлаштириш ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган омилларнинг олдини олиш мақсадида қуриган, ковагига қурт тушган ва кучли шамол вақтида қулаб тушиш хавфи мавжуд дарахтларни кесиш ишлари олиб борилмоқда.
«Бунда дарахтларни кесиш учун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман ҳокими Ижроия маҳкамасининг 15-сонли тегишли рухсатномаси олинган. Рухсатнома ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланган ҳолда ҳақиқий ҳисобланади.
Мазкур ҳужжат орқали вазирлик жойлашган ҳудуд олдидаги бир нечта қариган, қуриган, ковагига қурт тушган эман, зарин ҳамда чинор дарахтларини кесишга рухсат берилди. Рухсатнома 10 кун ичида кесилган дарахтлар ҳисоботи билан биргаликда тақдим этилган жойига қайтарилади», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу ердаги томири билан олиб ташланадиган дарахтлар ўрнига манзарали дарахтларнинг ёш ниҳоллари экилади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг сайти орқали дарахтларни кесишга рухсат бериш реестри мавжуд бўлиб, у орқали баённома рақами ва санаси, юридик ёки жисмоний шахс номи, туман, кўча, баённоманинг қисқача мазмуни, дарахтлар сони ва тури, қарор ва тўлов шакли билан танишиш мумкин.
Мавзуга оид
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024
Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди
17:25 / 28.05.2024