“Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида иккинчи инспекцион-кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг техник салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасида кўрсатилган энг кўп миқдордаги техник кўмак Хитой Халқ Республикаси ҳиссасига тўғри келмокда, деб ёзади Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Матбуот хизматининг билдиришича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида Хитойнинг "NUCTECH COMPANY LIMITED" компанияси билан ҳамкорликда қиймати 36,8 миллиард сўмлик инспекцион-кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ХХР гранти доирасида тақдим этилиши режалаштирилган 5 та катта ҳажмдаги сканер қурилмаларининг иккинчисидир.
Мазкур инспекцион-кўрик мажмуасини фойдаланишга топшириш маросимида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Муталибжон Салиев, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов, "NUCTECH COMPANY LIMITED" компанияси сервис маркази бошлиғи Занг Чуншоу, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Маросимда сўзга чиққанлар тақдим этилган ушбу техник воситалар божхона назорати самарадорлигини ошириш, божхона кўригини енгиллаштириш ҳамда назорат тадбирларини амалга ошириш учун сарфланадиган вақтни қисқартиришга катта ҳисса қўшишини, келажакда шундай техник воситалар билан транспорт оқими катта бўлган барча асосий божхона постларини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик бундан кейин ҳам давом этишини таъкидлашди.
Мавзуга оид
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
13:36 / 04.02.2023
Сурхондарёда иккита боғчанинг бозор баҳоси қарийб 1,7 млрд сўм бўлган бинолари ва ерлари ноқонуний бериб юборилди
00:05 / 24.01.2023
24 январдан Сурхондарёдаги барча мактабларда дарслар анъанавий шаклда давом эттирилади
15:04 / 18.01.2023