Тошкентда қидирувдаги бир гуруҳ шахсларни қўлга олиш чоғида ИИББ ходимлари жароҳатланди
Тошкентда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган бир гуруҳ шахслар ушланди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилишича, улар қўлга олиш чоғида фаол қаршилик кўрсатган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш давомида муқаддам бир неча бор судланган, шу йилнинг 14 январида фирибгарлик жиноятини содир этгани учун Фарғона вилоят ИИБ томонидан қидирувга берилган 26 ёшли Воҳид Тошматовнинг яшаш жойини аниқлашган.
«Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ИИББ ходимлари илгари бир неча бор судланган ва жорий йилнинг 14 январь куни Фарғона вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми («Фирибгарлик»)да қайд этилган жиноятни содир этгани учун қидирув эълон қилинган 26 ёшли Воҳиджон Улуғбекович Тошматовнинг турар жойини аниқлашди. Қўлга олиш вақтида қидирувда бўлган шахс билан бир хонадонда бўлган қариндошлари ИИББ ходимларига фаол қаршилик кўрсатишди. Икки нафар ходимга тан шикастлари етказилган. Хизматдошларига ёрдамга етиб келган ички ишлар органлари ходимлари В. Тошматов билан ўн кишини қўлга олишди», дейилади хабарда.
Текширув давомида қўлга олинган шахслардан яна уч нафари жиноят содир этгани учун қидирувда бўлишгани аниқланган. Улардан бири Фарғона вилояти ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида («Фирибгарлик») қайд этилган жиноятни содир этгани учун қидирувга эълон қилинган 46 ёшли Одина Солижоновна Соҳибова; Тошкент вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида («Безорилик») қайд этилган жиноятни содир этгани учун қидирувга эълон қилинган фарғоналик 22 ёшли Озодбек Шуҳратович Соҳибов; Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида («Безорилик») қайд этилган жиноятни содир этгани учун Фарғона вилояти ИИБ томонидан қидирувга эълон қилинган 24 ёшли Зоҳид Улуғбекович Тошматов.
«Тошкент шаҳар ИИББ қўлга олинган шахслар томонидан пойтахт ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддасида («Фирибгарлик») қайд этилган жиноятни содир этганликлари тўғрисида маълумотга эга», дейилган хабарда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024