Жаҳон | 01:01 / 23.01.2019
6023
1 дақиқада ўқилади

Венесуэланинг мухолиф парламенти президент Мадуронинг қарорини бекор қилди

Мухолифат назоратида бўлган Венесуэла миллий ассамблеяси президент Николас Мадуронинг мамлакатнинг Америка давлатлари ташкилотидан (АДТ) чиқиш қарорини бекор қилди. 

“Бир овоздан Венесуэланинг АДТда аъзолигини давом эттириш лойиҳаси қабул қилинсин”, дейилган парламентда.

Мадуро минтақавий ташкилотни тарк этишга 2017 йил апрелда қарор қилган. Мадуро мамлакатнинг дарҳол ташкилотдан чиқишини талаб қилган, ваҳоланки бу жараён 2 йил вақт олади ва жорий йил 27 апрелда якунланиши лозим. Мадуро бу санани байрам санаси деб эълон ҳам қилган. АДТ Мадуронинг янги президентлик ваколатларини тан олмаяпти.

Шунингдек, парламент мамлакатнинг АДТдаги махсус вакилини тайинлаган, у мамлакатнинг ташкилотда аъзолиги давом этишини кафолатлайди. Бу лавозимни собиқ депутат ва адвокат Густаво Тарре Брисеньо эгаллаган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид