Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳабиб UFC’да Абубакр Нурмагомедов ва Тухуговнинг дисквалифицикация муддати тугамагунча жанг ўтказмайди
Фото: Ethan Miller/Getty Images
UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўз жамоаси аъзолари - Зубайра Тухугов ва Абубакр Нурмагомедовнинг дисквалификация муддати тугамагунга қадар UFC’да жанг ўтказмайди. Бу ҳақда россиялик жангчининг менежери Ризван Магомедов хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов тўққиз ойга жанглардан четлатилди ва 500 минг долларлик жаримага тортилди. Тухугов ва Абубакр Нурмагомедов бир йилга дисквалификация қилинди ҳамда 25 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбуриятига эга бўлди. Барча четлатишлар муддати 2018 йил 6 октябрдан ҳисобланади.
«Абубакр ва Зубайр дисквалификация қилинган экан, Ҳабиб жанг ўтказмайди», - дея Магомедовнинг сўзларини келтиради Sport24.
Магомедовнинг сўзларига кўра, Ҳабиб безориликка қарши қаратилган ижтимоий дастурда ҳам иштирок этишни режалаштирмаяпти. Дастурда иштирок этганлик учун жангчининг дисквалификация муддати уч ойга қисқартирилиши мумкин.
«Бизнинг фикрча, Абубакр ва Зубайра бир йилга адолатсиз равишда четлатилди. Ушбу қарордан норозимиз. Ижтимоий роликка келсак, биз уни кўрмаймиз, деб ўйлайман», - деди менежер.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фёдор Емельяненко Нурмагомедовнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
19:46 / 07.10.2025
Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги ўтказилишини эълон қилди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
18:33 / 15.08.2024