Спорт | 09:06 / 30.01.2019
5013
2 дақиқада ўқилади

«Милан» Пентекнинг дубли эвазига «Наполи»ни Италия кубогидан чиқариб юборди

Фото: AC Milan

Италия Кубогининг чорак финал баҳсларига старт берилди. Кеча ошқом ярим финалнинг илк иштирокчиси маълум бўлди – «Милан».

«Россонери» бу босқичда «Наполи»ни мусобақадан чиқариб юборди. Кшиштоф Пентекнинг ўйин бошидаги 27 дақиқа ичида қайд этган дубли «Сан-Сиро»даги тўқнашув тақдирини ҳал этди.

Бугун ва эртага «Рома», «Ювентус», «Интер» ва «Лацио» каби грандлар ярим финал йўлланмаси учун майдонга чиқишади.

Италия кубоги
1/4 финал, 29 январь
Милан – Наполи 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 10 Пентек, 2:0 – 27 Пентек.
Милан – Доннарумма, Романьоли, Мусаккьо, Абате, Лаксальт, Лукас Пакета (Родригес, 85), Бакайоко, Кастильехо, Кессиэ, Борини (Чалҳанўғил, 60), Пентек (Кутроне, 79).
Наполи – Мерет, Максимович, Гулям, Малькюи (Кальехон, 85), Кулибали, Аллан (Уна, 46), Диавара (Мертенс, 58), Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье, Милик.
Огоҳлантиришлар: Малькюи (29), Милик (35), Кулибали (40).

30 январь
22:15. Фиорентина – Рома
00:45. Аталанта – Ювентус

31 январь (Тошкентда 1 февралга ўтар кечаси)
01:00. Интер – Лацио

Мавзуга оид