Технология | 13:53 / 02.02.2019
5715
1 дақиқада ўқилади

Amazon’нинг капиталлашуви 40 млрд долларга «қулади»

Фото: EPA-EFE/FRIEDEMANN VOGEL

Американинг Amazon корпорацияси капиталлашуви 40 миллиард долларга «қулади», деб хабар бермоқда ТАСС.

Аниқлик киритилишича, NASDAQ биржасининг жума, 1 февраль кунги савдолари очилишида корхона акциялари 4,65%гача тушиб кетиб, ҳар бир акция учун 1638,88 долларни ташкил қилди.

Натижада, корпорациянинг капиталлашуви 800 миллиард доллардан пастга тушиб кетган.

Таъкидланишича, 2018 йил учун ҳисобот даврида унинг соф фойдаси 10,1 млрд долларни, даромад эса - 177,9 млрд долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Amazon яна дунёнинг энг қимматбаҳо компаниясига айланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид