Ўзбекистон | 17:27 / 05.02.2019
6362
2 дақиқада ўқилади

Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Фото: Shutterstock

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк бошқарувининг “Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча:

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“4. Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси томонидан Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали 5 минг АҚШ долларигача бўлган дастурий таъминот воситаларини экспорт шартномасисиз хорижий валютага сотиш, Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига маълумот киритмасдан амалга оширилади.

Дастурий таъминот воситаларининг экспорти 5 минг АҚШ долларидан ошган тақдирда, дастурий таъминот воситаларининг экспорт шартномаси бўйича маълумотлар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига киритилади.”.

7-банд куйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:

“Тушумларнинг тушиш муддатлари хорижий онлайн-савдо майдончаси қоидаларига мувофиқ белгиланади.”.

8-банддаги “ваколатли” деган сўз “тижорат” деган сўз билан алмаштирилди.

Мавзуга оид