Ўзбекистон | 18:03 / 05.02.2019
5797
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясига аъзо бўлади

Ўзбекистон 2019 йил февралдан Ислом тараққиёт банки гуруҳига тегишли бўлган Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда «Ислом молияси» телеграм канали хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда тегишли икки ташкилот қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди. Шу билан Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки гуруҳининг барча ташкилотларига аъзоликни қўлга киритди.

Ислом тараққиёт банки гуруҳининг қуйидаги ташкилотлари мавжуд:

1. Ислом тараққиёт банки
2. Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси
3. Халқаро ислом савдо-молия ташкилоти
4. Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси
5. Исломий тадқиқот ва ўқув муассасаси 

ИТБ аъзо-мамлакатларга, давлат ва хусусий секторга қарашли йўллар, каналлар, тўғонлар, мактаблар, касалхоналар, уй-жой, қишлоқ туманларини ривожлантириш ва бошқалар каби қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун қарзлар беради. Ушбу лойиҳалар устувор ҳисобланади ва аъзо-мамлакатлар ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади.

Мавзуга оид