Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат куч тузилмаларида жиддий лавозим ўзгаришларини амалга оширди.
Хусусан, ички ишлар вазири сифатида ишлаб келган Калмуханбет Қосимов президент ёрдамчиси - Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди. Президент ёрдамчиси - Хавфсизлик кенгаши котиби бўлган Габит Байжанов Қозоғистон Ташқи разведка хизмати директорига айланди.
Бундан ташқари, Ташқи разведка хизмати директори бўлган Исатай Сартаев Ташқи разведка хизмати директори ўринбосарига айланди. Ички ишлар вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Ерлан Турғумбаев эса ички ишлар вазири бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ДХХ раиси ва мудофаа вазири тайинланганди.
Абдусалом Азизов ДХХ раиси этиб тайинландиБаҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди















