Жамият | 00:30 / 13.02.2019
8778
1 дақиқада ўқилади
Яккабоғда халқ сайли ўтказилди
Деҳқонлар ишига барака тилаш ниятида Яккабоғ ҳудудидаги Гулдара қишлоғида халқ сайли ташкил этилди. Бу ҳудуд тоғлар билан қуршалган гўзал ва баҳаво гўша. Кишига ўзгача ором ва хушкайфият бағишлайди.
Халқ сайлида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ҳам иштирок этди.
Дошқозонларда ош дамланиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга тарқатилди. Кўпкари миллий ўйини халқ кўнглига ўзгача сурур бахш этди. Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Иштирокчилар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурдилар. Вилоятнинг таниқли санъаткорлари, хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар йиғилганлар шодлигига шодлик қўшди. Айниқса ҳарбийларнинг ватанпарварлик руҳидаги саҳна кўринишлари намойиш этилди.