Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Agriculture Support Eksport” масъулияти чекланган жамияти томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган намунавий мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин. Бунда:

кластер учун ажратилган ер майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш, ушбу майдонларга сифатли, жаҳон андозаларига мос экспортбоп экинларни жойлаштириш, ғўза экинлари ўрнига босқичма-босқич 2020 йилга қадар тўлиғича сабзавот экинлари жойлаштириш ва интенсив боғларни яратилиши;

мева-сабзавот етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида улардан ҳудудий шароитларда кенг фойдаланиш ҳамда мева-сабзавотчилик соҳасига кластер тизимини жорий қилишда хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

ташқи бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, истиқболда уларнинг селекцияси ва уруғчилигини мамлакатимизда ўзлаштириш ва ривожлантириш;

серҳосил мева-сабзавот экинларини экиш, маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни, шунингдек замонавий инновацион, ресурс тежайдиган технологияларни мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш жараёнига жорий қилиш ва фитосанитария қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади.

“Agriculture Support Export” МЧЖ томонидан 2019-2021 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари;

2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қайта ишлаш қувватларини жорий қилиш ҳамда аграр сектори учун малакали кадрларни тайёрлаш юзасидан инвестиция лойиҳаси маъқулланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Олий ва урта-махсус таълим вазирлиги:

“Agriculture Support Eksport” МЧЖга Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидан ажратиб берилган мавжуд ер майдонларида тўлиғича мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этишга;