Автомобиль йўллари давлат қўмитаси: «32 минг ходимнинг маошида кечикиш бўлгани рост, аммо у бартараф қилинади»
Бугун, 20 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-ҳоллида «Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари иштирок этишди.
Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфидаги турли ташкилотларда ишловчи 32 мингга яқин ходимга деярли уч ойдан бери маош берилмагани ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ сўради. Бу саволга қўмита раиси ўринбосари Шуҳрат Назаров шундай жавоб берди:
– Маошларда кечикиш бўлгани рост, аммо у бартараф қилинди ва қилинмоқда. Бугун ҳам Тошкент вилояти бўйича иш ҳақларини ажратдик. Бундай ҳолат юзага келишининг объектив сабаблари бор эди – Республика йўл жамғармаси тугатилди, соҳага оид барча ташкилотлар Транспорт вазирлиги тасарруфига ўтказилди. Бизнинг қўмитамизда ҳам йил бошидан тузилиб тасдиқланиши, шу асосда маблағлар ажратилиши керак бўлган смета 25 январга қадар чўзилиб кетди. Шу боис, уч ой эмас, бир ой атрофида узилишлар юзага келди ва бу бартараф қилинмоқда. Келажакда, йил давомида бундай ҳолатлар қайтарилмайди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди
Жамият | 09:43
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Воронеж областидаги нефт базасига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 09:08
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
Мавзуга оид
23:17 / 08.01.2025
Ўзбекистондан Хитой, Россия ва қўшни давлатларга автобус қатновлари йўлга қўйилади
21:47 / 18.10.2024
Тирбандлик, трамвай лойиҳаси, ҳайдовчиларга жазо ва темирйўлларда сифат – транспорт вазири билан интервю
13:44 / 09.04.2024
Ҳайит кунида жамоат транспорти бутун республикада бепул бўлмайди – Транспорт вазирлиги
15:08 / 13.02.2024