Спорт | 08:34 / 22.02.2019
38344
2 дақиқада ўқилади

12 йилдан бери мағлубиятга учрамаган жангчи Нурмагомедовга жавоб қайтарди

Фото: Getty Images

Аралаш йўналишдаги афсонавий жангчи Жорж Сен-Пьер россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов ҳақида ўз фикрини билдирди.

Фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилган Сен-Пьернинг билдиришича, россиялик билан жанг ташкиллаштиришга уринишган, аммо бу амалга ошмай қолган.

«Нурмагомедов билан жанг ташкил этишга ҳаракат қилдик. Биламанки, у худди мен каби буни жуда хоҳлаяпти. Аммо UFC’да бошқа режалар бор эди. Ҳабиб интернетда айтганларини кўрдим. Мен учун энг қизиқарли ва энг ёмон нарса - камчилиги йўқ спортчи билан жанг ўтказиш. Ҳозир Нурмагомедов мен жанг қилишни хоҳлаётган шахсдир. Бу менинг меросим учун жуда яхши бўларди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Ҳабиб - дунёдаги энг яхши жангчи. Мен унга энг яхши тилакларимни тилайман», - дея маълум қилди Сен-Пьер матбуот анжуманида.

Таъкидлаб ўтиш керакки, жангчи 2007 йилдан буён мағлубиятга учрамаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов Жорж Сен-Пьерни жангга чақирганди.

Мавзуга оид