ФХХ полковниги ва “Касперский”нинг собиқ ходими кўп йиллик қамоқ жазоси олди
Москва округ суди Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Ахборот хавфсизлиги марказининг собиқ полковниги Сергей Михайловни давлатга хиёнат қилганлик учун 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Ушбу ишнинг яна бир фигуранти – “Лаборатория Касперского” компанияси ходими Руслан Стоянов эса 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Маълум қилинишича, судланувчилар хорижий махсус хизматларга ахборот берганликда ушланганлар. Айнан қандай ахборот берилгани ошкор қилинмаган.
Шунингдек, суд Михайловга 400 минг рубль жарима тайинлаган ва ҳарбий унвонидан маҳрум қилган, Стояновга эса 150 минг рубллик жарима солинган ва милиция майори унвонидан маҳрум этилган.
Суд қарори ҳозирча кучга кирмаган ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин.
Ушбу суд иши “махфий” белгиси остида ўтгани сабабли, суд жараёни ёпиқ тартибда ўтган.
Михайлов ҳибсга олинган вақтда ФХХ Ахборот хавфсизлиги марказининг бўлимларидан бирини бошқарган, Стоянов “Лаборатория Касперского”да компьютер ҳолатларини тергов қилиш бўлимида ишлаган, 2006 йилгача эса милицияда фаолият юритган.
“Коммерсант” нашрининг ёзишича, Михайлов воситачилар орқали АҚШ Федерал қидирувлар бюросига Chronopay компанияси асосчиси Павел Врублевский иши бўйича “тезкор-қидирув маълумотлари”ни берган. Врублевский АҚШда кибержиноятчи ҳисобланади. Ахборот учун 10 млн доллар ваъда қилинган, бироқ айбланувчилар натижада қанча пул олишгани номаълум.
Мавзуга оид
00:26 / 20.08.2024
Россия ФХХ юқори мартабали генераллар истеъфосига тайёргарлик кўраётгани айтилди
18:57 / 17.08.2024
Россия ФХХнинг икки полковниги католик черковларидан пора олиб келгани маълум бўлди
09:57 / 15.06.2024
Сир тутиладиган ахборот ҳимоясига оид қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарлик киритилади
17:49 / 02.01.2024