АҚШнинг Висконсин штати тарихидаги энг йирик ЙТҲ юз берди, деб хабар қилди vesti.ru. хабарда айтилишича, у ерда 131 та автомобиль бир-бири билан тўқнашиб кетган. 

Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 71 киши жароҳатланган.

Фото: Winnebago County Sheriff’s Office via AP

ЙТҲ юз берган шосседа бир неча километр узунликда тирбандлик пайдо бўлган. Ҳодисага об-ҳавонинг ёмонлиги сабаб бўлган, деб хабар қилди "Россия 24" телеканали. 

Фото: Winnebago County Sheriff’s Office via AP
Фото: Winnebago County Sheriff’s Office via AP
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қалин қор ёғиши натижасида йўлни кўриш даражаси икки метрдан ошмаган.

Аввалроқ Канаданинг Онтарио провинциясида 70 та автомобиль тўқнашиб кетгани хабар қилинганди.