18:40 / 01.03.2019
14332

Қиролича Елизавета II омма олдида кўкарган қўл билан пайдо бўлди 

Британияликлар қиролича Елизавета II’ни кўкарган қўл билан кўришгандан сўнг ҳазрати олияларининг саломатлиги учун ташвишлана бошлашди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.  

Маълум қилинишича, қиролича Иордания қироли ва қироличаси Абдуллоҳ II ва Ранияни қабул қилиш вақтида кўкарган қўл билан бўлган.

Фото: omotunde alata/twitter

Тахмин қилинишича, қироличанинг қўли ранги унинг соғлиғидаги бирор муаммо сабабли ўзгарган.

“Эй Худойим. Ҳазрати Олиялари қўлларини шикастлаб олгандек кўринмоқда. Умид қиламан, бу тез ўтиб кетади”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Top